Ўзбек ўқитувчилари замонавий ўқиш технологияларини ўзлаштирмоқдалар
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 26-29 сентябрда Тошкентда бошланғич, ўрта ва юқори бўғин ўқитувчилари учун Москва давлат педагогика университи (МДПУ) томонидан ташкил этилган малака ошириш курслари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Машғулотларни МДПУ профессор ва фан номзоди, докторлари олиб боришмоқда. Уларда Тошкент ва пойтахт вилояти, Самарканд, Нукус, Наманган, Андижон ва Фарғоналик 100 ортиқ ўқитувчилар қатнашмоқда”, - деб таъкидлашди Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.
Маҳорат дарсларини ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ўқитувчиларини рус тили ва адабиёти, математика, географияга ўқитишнинг замонавий услублари билан таништиришдан иборат.
Ўқиш 8 модуллар: рус тили, адабиёт, математика, атроф муҳит ҳамда умуммий таълим даражасида рус тили, математика, география бўйича олиб борилмоқда.
Машғулотлар видеомаърузаларни ҳам ўз ичига олган бўлиб, уларни рус педагогикаси ва услубиятининг етакчи вакиллари олиб боришмоқда. Шунингдек, улардан “давра суҳбатлари”, электрон ресурслар билан ишлаш ҳам ўрин олган.
Малака ошириш учун ишлаб чиқилган материаллар педагогика фанининг энг янги ютуқларини ўз ичига олади.