Ўзбек каратечилари қозоғистоннинг Актау шаҳридан 21 мукофот билан қайтдилар

Дата: 10:20, 30-10-2015.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ашихара-карате федерацияси спортчилари Актау шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган Евроосиё очиқ биринчилигида 21 мукофотни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шарқ яккакурашларини ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, ўзбек каратечилари жами 7 олтин, 12 кумуш ва 2 бронза медаллар олдилар.

Ўзбекистон жамоасида 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган 18 спортчи иштирок этиб, улар ката ва кумите йўналишларида иштирок этди.

Энг яхшилар орасига Шоҳжаҳон Жўраев (кумитеда 1-ўрин, катада 2-ўрин, “Энг яхши техника учун” кубоги), Шуҳратжон Ҳасанов (ката ва кумитеда 1-ўрин), Шарофат Маматқулова (кумитеда 1-ўрин), Озодбек Исмоилов (кумитеда 1-ўрин) ва бошқалар кирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: