Ўзбек каратэчилари Қувайтдаги турнирда 4 совринни олди

Дата: 10:41, 25-05-2015.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Каратэ бўйича Ўзбекистон Миллий термаси нуфузли “Қувайт open” халқаро турнирида 4 медални қўлга киритди, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Турнирда 35 мамлакатдан каратэчилар қатнашдилар. Шоҳсупанинг олий поғонасига Осиё чемпиони Гуанчжоу ва Инчеондаги Осиё ўйинлари совриндори Барно Мирзаева кўтарилди. Ўзбекистонга иккинчи “олтин”ни 2013 йилги Осиё чемпиони, 17 ёшлилар тоифасида мамлакатдаги етакчи спортчи Садриддин Сайматов олиб келди. Ғафуржон Зоҳидов ва Дилноза Бакировалар эса икки бронза медалларни қўлга киритдилар. Барча медаллар кумите йўналишида қўлга киритилди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанговар санъатларини ривожлантириш марказида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: