Ўзбек кардиологлари янги ишланмани тақдим этдилар

Дата: 17:10, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган кардиология маркази ходимлари дилатацион кардиомиопатиянинг (ДКМП) ривожланиш хавфини аниқлаш усулини ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, мазкур ихтиро тиббиёт, хусусан кардиологияда қўлланилади.

Ишланма дилатацион кардиомиопатиянинг энг юқори ривожланиш гуруҳига мансуб бўлган нокоронароген миокард касалликлари билан оғриган беморларни аниқлаш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси касалликнинг ривожланиш хавфини аниқлаш йўли билан ДКМП ривожланишини прогнозлаш аниқлигини оширишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: