Ўзбек касаба уюшмалари пахта терувчилар учун яратилган шароитларни кузатиб борадилар
Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Касаба уюшмалари ҳамкорлар билан биргаликда пахтачиликда халқаро меҳнат стандартларига риоя қилиниши, шунингдек, пахта терувчилар учун яратилган шароитлар устидан жамоатчилик назоратини олиб бормоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Касаба уюшмалари федерацияси маълумотларга кўра, ҳамкорлар орасида Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ЁИҲ, қатор ННТ бор.
Таъкидланишича, мониторинг жараёнида меҳнат муҳофазаси, зарур санитария гигиена шароитлари яратилганлиги, иссиқ овқатнинг мавжудлиги, меҳнат ҳақи миқдори ва доимийлиги, терувчилар ва фермерлар ўртасидаги шартномаларнинг тўғри тузилишига эътибор қаратилади.
Федерация вазирлик ва муасасалар билан ҳамкорликда 2016 йилги пахта ҳосилини йиғишда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш устидан миллий мониторинг амалга ошириш бўйича 13 ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилган.
Миллий мониторинг доирасида корхона, ташкилотлар ва муассасалар, фермер хўжаликлари, пахта майдонларига ташриф буюрилади.