Ўзбек хапкидочилари Корея очиқ чемпионатида муваффақиятли қатнашдилар
Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси дейхан хапкидо бўйича Корея Республики очиқ чемпионатида жуда муваффақиятли қатнашди. Унда иштирок этган 6 спортчи жанговар усуллар кўрсатишда олтин медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Шарқ яккакурашларини ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, олий шоҳсупага Али Тошматов, Баҳром Тожиматов, Абдулазиз Обидхўжаев, Карими Камран, Камол Ризаев ва Дмитрий Паклар кўтирилдилар.
Дейхан хапкидо бўйича Корея Республикаси 20-очиқ чемпионати Кенджу шаҳрида бўлиб ўтиб, ундда 15 мамлакатдан спортчилар қатнашдилар.
Ҳозирда Ўзбекистон термаси Республика Конституцияси кунига бағишланган турнирга тайёргарлик кўрмоқдалар. Турнир Тошкентда 25 декабрда бўлиб ўтади.
Ҳозирда вилоят хапкидо федерациялари Тошкент ва пойтахт вилояти, Фарғона, Сурхандарё, Наманган ва Самарқандда мавжуд. Республикада хапкидо билан 1 минг атрофида спортчи шуғулланади.


