Ўзбек хонандалари Ёш опера ижрочиларининг IX халқаро конкурси лауреатлари бўлдилар

Дата: 09:47, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек хонандалари Фарангиз Шансиева ва Носир Юсуповлар Ёш опера ижрочиларининг IX халқаро конкурси лауреатлари бўлдилар. Ушбу танлов Тихвин шаҳрида (Россия) Н.А.Римский-Корсаков номидаги Биринчи халқаро опера фестивали доирасида бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ClassicalMusicNews.Ru сайти маълумотларига кўра, 28-31 январ кунлари давомида конкурс эшитувлари ўтказилди. Айни пайтда бу йили танлов иштирокчилари нафақат опера, балки камер ижросида ҳам куч синашдилар. Конкурсда Арманистон, Беларусия, Грузия ва Хитой, Россия, Ўзбекистон ва Украинага мансуб 50 ошиқ хонандалар қатнашдилар.

Танлов Гран-присини Хитойлик тенор Сюй Хао Ин қўлга киритди. У Доницеттининг “Полк қизи” операсидаги Тонио ариясини ижро қилди.

Конкурснинг опера бўлимида I даражали лауреат номига петербурглик хонанда Юлия Маточкина ва арманистонлик ўзига хос ижрочи Оганнес Нерсисянлар сазовор бўлдилар. Оганнес ҳакамлар ҳайъатини Глинканинг “Иван Сусанин” операсидаги шу номли ўта мураккаб арияни ижро қилиб мафтун қилди. Уч ижрочи II даражали диплом лауреатлари бўлдилар. Булар Санкт-Петербурглик Григорий Чернецов ва Светлана Москаленко, шунингдек, арманистонлик Жульетта Алексанянлардир. Ўзбекистонлик хонандалардан ташқари петербурглик Елена Горло ва украиналик хонанда Дмитрий Гарбовскийлар ҳам III даражали диплом лауреатлари бўлишди. Москвалик Роман Люлькин эса IV даражали диплом лауреати бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: