Ўзбек хонандаларига хорижий қўшиқларни ўзбек тилида қайта куйлаш таъқиқланди

Дата: 17:29, 28-06-2017.

Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Ўзбек хонандаларига хорижий қўшиқларни ўзбек тилида қайта куйлаш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

currenttime.tv нашри маълумотларига кўра, YouTube фойдаланувчиларига бундай контентни тармоққа жойлаштирмаслик тавсия қилинди. Бунга сабаб – Ўзбекистон ўзбекча мусиқасиз қолиши мумкин деган хавфсирашдир.

Ўзбек шоу-бизнесини ёритувчи журналистларнинг сўзларига кўра, таъқиқ президент маслаҳатчиси, ёзувчи Ҳайриддин Султонов томонидан жорий этилган бўлиб, “Ўзбекконцерт” маъмурияти (барча концертларни назорат қилади) ва телерадиокомпаниялар ҳузуридаги барча ижодий ҳайъатлар аъзоларига етказилган.

Улар эса, ўз навбатида, ўзлари билан ишловчи хонандаларни римейк-қўшиқлар эфирга қўйилмаслиги ва сайтларда жойлаштирилмаслиги ҳақида огоҳлантирганлар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: