Ўзбек хусусий банкларининг капитали 378,7 млрд сўмга етди
Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек хусусий банклари ўз капиталлари миқдорини 378,7 млрд сўмга етказдилар, ушбу банклар активлари ҳажми эса 2,38 трлн сўмдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусий банклар жалб этган депозитлар миқдори 158 трлн сўмдан ошди, 932,8 млрд сўмлик маблағлар кредит ва инвестиция сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб 129 филиал ва минибанклар фаолият кўрсатмоқда”, - деб таъкидлашди Марказий банк матбуот хизматида.
Ҳозирда Ўзбекистонда 7 хусусий тижорат банки, 71 нобанк кредит ташкилотлари хусусан 27 микрокредит ташкилотлари ва 44 ломбардлар, ўнлаб лизинг, суғурта, аудиторлик, ахборот-консальтинг, рейтинг ва бошқа институтлар фаолият кўрсатмоқда.
$1 = 2750,43 сўм