Ўзбек хусусий ихтирочилари гелиоқурилма ўйлаб топдилар

Дата: 22:57, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Premer Ofis хусусий корхона ходимлари гелиоэнергетик қурилмани ишлаб чиқишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, мазкур ихтиро гелиотехника, қуёш энергиясидан электр энергия оладиган қурилмаларида фойдаланилади.

Фойдали моделнинг вазифаси фойдали иш коэффициэнти оширилган, фойдаланишда ишончлилиги ортган ҳамда бевосита фотоэлементларнинг ўзидан ажратиладиган синусоидал ток олиш имконини берадиган кичик габаритли гелиоэнергетик қурилмани ишлаб чиқишдан иборат.

Қурилма таркибига қуёш элементларига эга матрица, қуёшни зенитал ва азимутал кузатиш тизими билан боғланган қуёш нурланиши концентратори, жамланган ёруғлик оқими интенсивлигининг механик модулятори киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: