Ўзбек киберфутболчилари Москвада муваффақиятга эришдилар

Дата: 17:32, 30-09-2015.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек киберфутболчилари FIFA15 спорт симулятори бўйича WSVG CIS FINAL 2015 халқаро турнири финалида фавқулодда чиқиш қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Infocom.uz АКТ нашри хабарига кўра, турнир Москвада 2015 йилнинг 26-27 сентябрида Россия Киберфутбол Федерацияси шафелигида ўтказилди. Мусобақаларда Россия, Украина, Беларусия, Озарбайжон ва Ўзбекистон е-спортчилари қатнашдилар.

Россиядан 22 вакил ва МДҲ тўрт мамлакатидан 10 вакиллар асосий соврин – Мальдив оролларига йўлланма учун курашдилар. Бу ерда октябрда World Series of Video Games Maldives 2015 профессионал жаҳон турнири бўлиб ўтади.

Ўзбекистондан турнирда беш е-спортчи қатнашиб, улар гуруҳ босқичларидан муваффақиятли ўтгани, Муҳамадамин Турғунбоев эса турнир якуни бўйича иккинчи ўринни эгаллагани сенсация сифатида қабул қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: