Ўзбек кикбоксчилари Анапада тўртта совринни қўлга киритдилар
Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси кикбоксинг бўйича Анапада (Россия) бўлиб ўтган Жаҳон кубогида тўрт совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шарқ яккакурашларини ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, медаллар орасида биттадан олтин ва кумуш, икки бронза медаллар бор.
Нодир Худойбердиев 69 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Нормуҳаммад Раҳмонбердиев ўз вазн тоифасида кумуш, Мерож Истамтошев ва Шоҳжаҳон Махамадовлар бронза медалларни олишди.
Турнирда дунёнинг 20 ортиқ мамлакатидан 1 мингдан зиёд спортчилар қатнашдилар.