Ўзбек кикбоксчилари Кореяда 4 “бронза”ни қўлга киритдилар

Дата: 18:07, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон термаси Корея Республикасида бўлиб ўтган анъанавий Бутунжаҳон жанговар санъатлари фестивалида тўрт бронза медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жанговар санъатларни ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, Тошкентга бронза совринлар билан Фазлиддин Ваҳобов, Мухтор Хожимуродов, Аҳмад Алимбеков, Баҳодир Юнусовлар қайтишган.

Бутунжаҳон жанговар санъатлари фестивалида жами дунёнинг 20 мамлакатларига мансуб 200 ортиқ кикбоксчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: