Ўзбек кикбоксчилари Жаҳон кубогида 5 совринни қўлга киритдилар

Дата: 17:15, 20-05-2016.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари Будапештда бўлиб ўтган 2016 йилги Жаҳон кубогида битта олтин ва тўрт бронза медалларни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпиа қўмитасидан маълум қилишларича, олтин медални жамоага  Достон Иляшев олиб келди. У 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида лоу-кик йўналишида ғолиб бўлди.

Бундан ташқари, Д.Иляшев кик-лайт йўналишида ҳам “бронза”ни қўлга киритди.

Ўз вазн тоифаларида бронза совринларни Отабек Раҳимов, Довудбек Ботиров, Сардор Собировлар ҳам олдилар.

Венгрияда ўтказилган Жаҳон кубогида жами дунёнинг 60 мамлакатидан спортчилар иштирок этдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: