Ўзбек кимё саноати 100 ортиқ салоҳиятли инвесторларга мурожаат йўллади

Дата: 09:54, 28-03-2016.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – “Ўзкимёсаноат” АЖ дунёнинг 100 ортиқ йирик компаниялари – салоҳиятли инвесторларга ўз акционерлик жамиятларидаги давлат улушларини сотиш бўйича мурожаат йўллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзкимёсаноат”дан хабар беришларича, хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида ёзилган мурожаатлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компанияларга йўлланган.

Хорижий инвесторларга “Навоиазот”, “Фарғонаазот”, “Самарқандкимё”, “Қўқон суперфосфат заводи”, “Жиззах пластмасса” акционерлик жамиятлари, шунингдек, ҳудудий Тошкент, Самарқанд, Навоий ва Наманган вилоятларидаги акционерлик жамиятларининг 15% улушини сотиш режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, хорижий инвесторларни жалб қилиш ишлари мамлакат президентининг “Тошкентдаги Халқаро инвестицион форум доирасида имзоланган келишувларни амалга ошириш юзасидан қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олиб борилмоқда (Р-4613 сон, 2016 йил 10 феврал).

Янгилик билан ўртоқлашиш: