Ўзбек кимё саноати 4,6 трлн сўмдан зиёдлик маҳсулот ишлаб чиқарди
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон кимё саноати корхоналари томонидан 4 трлн 686,7 млрд сўмдан зиёдлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва бу 2014 йилдаги кўрсаткичдан 7,5% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, ҳудудлар кесимида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг катта қисми Тошкент ш. (тармоқнинг жами ҳажмидаги улуши 30,0%), шунингдек Тошкент (22,9%), Навоий (13,8%) ва Фарғона (13,7%) вилоятлари корхоналарига тўғри келади.
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 14,6%га ўсди ва уларнинг кимё тармоғидаги улуши 48,2%га етди.
Ҳозирги пайтда республикада 2734 кимё саноати корхоналари фаолият кўрсатмоқда, булардан 371 ҳисобот даврида янги ташкил килинган.