Ўзбек кимёгарлари фосфорли катионит олишнинг янги услубини таклиф қилдилар
Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Тошкент кимё-технология институти олимлари фосфорли катионит олиш усулини ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, мазкур усул кимё саноатида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Унинг вазифаси механик пишиқлиги, иссиқлик-кимёвий турғунлиги ва реакцияга бардошлилиги юқори бўлган тузилиши барқарор монофункционал фосфорли катионит яратишдан иборат.
Эслатиб ўтамизки, катионитлар сувни тозалашда кенг ишлатиладиган модда бўлиб, ион алмашинувчи смоладан иборат. Улар юқоримолекуляр эримайдиган моддалар бўлиб, гранула шаклидаги қаттиқ асосдан ташкил топади. Техник ва ичимлик сувини тозалашда жараёнида катионит сувни қоришмалардан ҳоли қилишда ишлатилади.


