Ўзбек клубларининг ОФК Чемпионлар лигасидаги рақиблари аниқланди

Дата: 12:50, 11-12-2015.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Кеча Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шахрида Осиё Футбол конфедерациясининг (ОФК) Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбек клубларининг рақиблари маълум бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Жумладан, тошкентнинг “Локомотив”и “А” гуруҳида “Сепоҳон” (Эрон), “Ан-Наср” (БАА), "Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Ал-Виҳдат" (Иордания) ўйини ғолиби билан учрашади.  

“В” гуруҳида “Ан-Наср” (Саудия Арабистони), “Зоб Оҳан” (Эрон), “Лахвия” (Қатар), "Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Аш-Шабаб" (БАА) ғолиби билан ўйнайди        

“С” гуруҳида “Пахтакор” (Ўзбекистон) “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони), “Тракторсозий” (Эрон), "Ал-Жазира" (БАА) - "Ас-Садд" (Қатар) ўйини ғолиби майдонга тушади.     

“D” гуруҳида “Ал-Айн” (БАА), “Насаф” (Ўзбекистон), “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони),
"Нафт Теҳрон" (Эрон) - "Ал-Жаиш" (Қатар) ўйини ғолиби бирга тушади.  

Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг "Бунёдкор" ва "Аш-Шабоб" билан саралаш ўйини 9 феврал куни ўтказилади, ОФК Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи эса 23 ва 24 февраль кунлари бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: