Ўзбек компанияси мижозлари лизинг бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотни онлайн тарзда билиб олишлари мумкин
Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси (ДЛК) мижозлари лизинг бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотни онлайн тарзда билиб олишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан маълум қилишларича, натижани олиш учун мижозлар ўз солиқ тўловчининг идентификацион рақамини билишлари зарур.
Бу рақам киритилганидан кейин мижоз мазкур муддатдаги қарздорлигини билиб олади.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги қарорига кўра давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган. Компаниянинг 5 млрд сўмлик низом жамғармаси Молия вазирлиги томонидан ажратилган.
“Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компаниясининг асосий вазифаси мелиоратив техника, машина ва бошқа механизация ускуналарини қурилиш ва сув хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига 10 йилгача муддатга лизингга бериш ҳисобланади.
$1 = 2809,98 сўм


