Ўзбек корхоналари АҚШга $3,5млндан зиёдлик текстиль маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномалар имзоладилар

Дата: 17:21, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Ўзбек корхоналари АҚШга $3,5млндан зиёдлик текстиль маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ маълумотларига кўра, шартномалар Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) 17-19 июл кунлари бўлиб ўтган халқаро “Tex World USA 2017”, “Аpparel Sourcing”, “Home Textile Sourcing” ва “Аvanprint” тармоқ кўргазмалари доирасида тузилган.

Бундан ташқари, маҳаллий корҳоналар АҚШнинг етакчи ва дунёнинг замонавий тўқимачилик ускуналарини ишлаб чиқарувчи компаниялари билан алоқаларни ўрнатдилар.

Ўзбекистон делегацияси ташрифи натижасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришни давом эттириш ва кейинги йил бўлиб ўтадиган кўргазмада ҳам иштирок этиш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: