Ўзбек корхоналари қиймати $15 млндан зиёдлик қурилиш материаллари экспорт қилишга шартномалар имзоладилар

Дата: 15:36, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ашхабодда бўлиб ўтган Turkmen Build-2016 халқаро кўргазмаси доирасида ўзбекистонлик корхоналари қиймати $15 млндан зиёдлик қурилиш материаллари экспорт қилишга шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Халқаро кўргазмада қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ўндан ортиқ хусусий ўзбек компаниялари қатнашдилар. Улар Ўзбекистоннинг ягона миллий стендида тақдим этилди. Стенд меҳмонларни қурилиш материаллари саноатининг салоҳияти, кўрсатилаётган хизматлар билан таништирди”, - деб таъкидлашди “Ўзқурилишматериаллари” компаниясида

Шартномалар орасида қўшни давлатларга гипсокартон листлар, алюминий  профиллар, цемент, суюк қурилиш қоришмалари етказиб беришга доир келишувлар бор.

Шунингдек, форум доирасида қурилиш материаллари саноатининг энг янги ютуқлари ҳам намойиш этилди.

Turkmen Build-2016 халқаро кўргазмасида дунёнинг 20 ортиқ мамлакатидан 200 зиёд фирма ва компаниялар қатнашди. Улар орасида Ўзбекистон, Германия, Греция, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Беларусь, Эрон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар ширкатлари бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: