Ўзбек корхоналари Россияга $150 млнлик текстиль маҳсулотлари етказиб берадилар

Дата: 22:17, 17-03-2016.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбек корхоналари делегацияси Москвадаги “Текстильлегпром” улгуржи ярмаркасида қатнашиб, унинг якунларига кўра Россияга $150 млндан зиёдлик маҳсулотлар етказиб бериш ҳақида шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ягона миллий стенд”да тақдим этилган делегация таркибига 30 ортиқ тармоқ корхоналари кириб, улар томонидан35 турдаги маҳсулотлар тақдим этилди”. “Шунингдек, Ўзбекистон енгил саноатининг ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицион салоҳияти тақдим этилди”, - деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” АК.

Тадбир доирасида хорижий ҳамкорлар билан 20 зиёд музокаралар ўтказилди. Натижада 2016 йилнинг биринчи ярмида $150 млндан зиёдлик маҳаллий корхоналар маҳсулотлари экспортига доир 10 келишув имзоланди.

Бундан ташқари, “Рослегпром” ОАЖ, “РЛП Ярмарка” АЖ ва “Teclot” компанияси  (электрон савдо платформаси) билан ўзбек корхоналари маҳсулотларини россия бозорида илгари суриш масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: