Ўзбек корхоналари томонидан 2,5 минг номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда
Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбек корхоналари томонидан 2,5 минг номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум бўлди.
"Бугунги кунда республикамизнинг фармацевтика бозорида хорижий мамлакатларнинг 4685 дори воситалари, 1812 МДҲ мамлакатлари, 2,5 минг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 530 номдаги субстанциялар, 1696 савдо номлари ва 1567 номдаги тиббий техника маҳсулотлари муомалада турибди", - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, доривор ўтлар плантацияларини ривожлантириш мақсадида 11450 гектар ерга доривор ўсимликлар экилган, шу жумладан, Қорақалпоғистонда 8127 гектар майдонда қизилмия плантациялари экилган.
"Ўзбекистон доривор ўсимликлар ва маҳсулотларини уларни қайта ишлаш учун бир қатор мамлакатларга экспорт қилади. Хусусан, 2018 йилда республика бўйича 6,3 минг тоннахом ашё ва 5,7 минг тонна қайта ишланган тайёр маҳсулотлар ёки ярим тайёр маҳсулотлар экспорт қилинди", - дейилади хабарда.
Халқаро ва миллий стандартлар мамлакатимизда фармацевтик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 162 та корхонадан 51 (31%)га жорий этилгани қайд этилди. Жумладан, 40 та корхона ISO 9001, 10 та корхона халқаро стандартига мувофиқ миллий давлат стандартига эга, бир корхона GMP (Good Manufacturing Practice) халқаро стандартига эга.
Бугунги кунда 5 та корхонада 13,2 миллион долларлик дори-дармон субстанциялари ва тайёр дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Сурат манбаи: minzdrav.uz