Ўзбек корхоналари йил бошидан бери 2770 дона эскирган техникаларни алмаштирдилар

Дата: 12:13, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Йил бошидан бери иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлигини ошириш бўйича чораларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг йирик корхоналарида қиймати $184,5 млнлик 2770 дона ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган ускуналар янгиларига алмаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Натижада, жорий йилнинг 9 ойида йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи ўртача 9,2% камайтирилди, саноат бўйича меҳнат унумдорлиги эса ўртача 6,6% ошди”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ноқобил корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадларида майдони 539,5 минг кв. метр ва 216 гектардан ошиқ бўлган 330 бўш объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ер участкаларини янги эгаларига сотиш ишлари бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: