Ўзбек куч тизими вакиллари пул эвазига армияга боришни ташкил этмоқчи бўлган таъмагирни қўлга олдилар

Дата: 15:34, 25-09-2017.

Қўқон. 25 сентябр. ЎзТАГ – Жиноий ишлар бўйича Қўқон суди таъмагирликда айбланаётган Қўқон шаҳар наркология диспансери терапевт шифокори Раҳим Иброҳимовга қарши қўзғатилган ишни кўриб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Суд жараёнида Иброҳимов бир нечта кишини Ўзбекистон Қуролли кучларига олишда ёрдам бериш учун $2700 олмоқчи бўлгани аниқланди.

“Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура хузуридаги департамент ходимлари ушбу мурожаатга асосан оператив гуруҳ туздилар ва Р. Иброҳимовни ўз уйида юқоридаги маблағни олаётган пайтида қўлга олдилар”, - дейилади суд муассасаси хабарида.

Қайд этиш зарурки, Иброҳимов 2010 ва 2016 йилларда фирибгарлик учун жазога ҳукм қилинган. Суд, тўпланган материалларни кўриб чиққан, гувоҳлар ва айбдорни тинглаган ҳолда Р.Ибрагимовни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддасида (фирибгарлик) кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди ҳамда уни 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: