Ўзбек куч тизимлари Афғонистонлик наркокурьерни қўлга олдилар

Дата: 15:22, 22-02-2016.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Афғонистондан наркотиклар контрабандасини амалга оширишга доир навбатдаги уринишнинг олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“МХХ оператив ходимлари томонидан кечаси ўказилган махсус операция натижасида Афғонистоннинг Балх вилоятида яшовчи 1966 йилда туғилган Худойберди Оллоқул ўғли Амударё бўйлаб ўтган ўзбек-афғон чегарасини ноқонуний ўтишга уриниш давомида қўлга олинди”, - деб таъкидлади қўмитдаги манба. 

Унинг ёнидан наркотик моддалар бўлган синтетик халтача топилди. Тезкор таҳлил қопда 4 килограмм атрофида афюн, 25 грамм қуруқ наша ва 1,5 грамм кучли таъсирга эга героин мавжудлигини аниқлади.

Манбанинг сўзларига кўра, қонунбузарнинг ўзи нашаванд. Унинг сўзларига кўра, наркосотувчи ёнидаги оғуни Ўзбекистондаги шерикларига сотмоқчи бўлган. Айни пайтда, қўлга олинганга доир жиноят иши доираисда унинг шериклари кимлиги аниқланмоқда.

Маълумот ўрнида, афғон наркотиклари Ўзбекистонга бевосита Афғонистондан Тожикистон, Қирғизистон орқали Сурхандарё вилоятидаги Амударё оша етказиб берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: