Ўзбек куч тизимлари афғонистонлик наркокурьерни қўлга олдилар

Дата: 16:11, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари томонидан тунда ўзбек-афғон чегарасини қўлда ясалган сузиш воситасида ноқонуний ўтишга уриниш пайтида Афғонистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У Афғонистон фуқароси, Жузжон вилоятида яшовчи 1995 йилда туғилган Соли Ҳайитмурод ўғли бўлиб чиқди. Қонунбузарнинг ёнидан 10 полиэтилен қадоқлар олиб қўйилди. Экспертиза натижаларига кўра уларда 4 килограмм атрофида афюн моддаси ва 5 килограмм 710 грамм гашиш топилди”, - деб таъкидлашди МХХда.

Манбанинг таъкидлашича, қўлга олинган шахс Ўзбекистон чегарасидан наркотикларни шерикларга сотиш учун етказиш мақсадида ўтмоқчи бўлган.

Ҳозирги пайтда оператив ходимлар ушбу факт юзасидан очилган жиноий иш доирасида бошқа афғон наркокурьерларни аниқлаш ва қўлга олиш ишларини олиб бормоқдалар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: