Ўзбек куч тизимлари чегара бузувчиларга нисбатан қуролдан фойдаландилар

Дата: 09:36, 11-01-2016.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбек чегара наряди Ўзбекистон ҳудудида қувур ўғирлашга ҳаракат қилувчиларни тўхтатиш учун қурол қўллашга мажбур бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“9 январ куни соат 15.45да Ўзбекистон чегарачилари Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Ўрикзор аҳолижойи ҳудудида металл қувурларни ўғирлаш ҳаракат қилаётган номаълум шахслар аниқланди”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.

Чегара нарядининг огоҳлантиришига қарамай, қайд қилинган қонунбузарлар тўхташ ҳақидаги талабга бўйсинмаганлар, шундан кейин ҳавога қарата огоҳлантириш ўқи узилган. Шунга қарамасдан чегарабузувчилар ҳаракатларини давом эттирганлар ва чегарачилар уларга қарши ўт очишга мажбур бўлганлар.

МХХ маълуотларига кўра, натижада Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Оқсув тумани Дерес аҳолижойида яшовчи 31 ёшли М.Булжиев чап оёғидан яраланиб, Уйчи туман шифохонасига етказилган. Унга тегишли ёрдам кўрсатилган ва операция қилинган. Муолажадан сўнг унинг соғлиги қониқарли. Қолган чегарабузувчилар қўшни ҳудудда яширинишга улгуришган.

Шу куннинг ўзида, соат 17.30да воқеа жойида Ўзбекистон Республикаси Янгиқўрғон йўналиши ва Қирғиз Республикаси Жалолобод участкаси чегара вакилларининг учрашуви ўтказилган. Унинг доирасида қирғиз томонига мулкни ўғирлашга уриниш жойи ва ашёвий даллиллар кўрсатилган.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: