Ўзбек куч тизимлари давлат чегарасини бузган беш Қирғизистон фуқаросини ушладилар

Дата: 12:46, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари давлат чегарасини бузган беш Қирғизистон фуқаросини ушладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) хабарига асосланган ҳолда.

“2014 йилнинг 13 октябр куни Фарғона вилоятининг Сўх тумани Мулғон аҳоли пунктида автомобилдан қиймати 24 млн сўмлик товар-моддий бойликларни тушириш чоғида икки Қирғизистон фуқароси ушланди. Улар Боткент вилояти Боткент тумани Бўзадир аҳоли пунктида яшовчи Қамчибек Имарбеков (1984 йилда туғилган) ва Ойбек Караматовлардир (1983 йил)”, – дейилади МХХ хабарида.

Бундан ташқари, МХХ маълумотларига кўра, 15 октябр куни ўзбек куч тизимлари Тошкент вилояти Зангиота тумани Хожиқўрғон аҳоли пункти ёнида Қозоғистондан Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган уч Қирғизистон фуқаросини ҳам аниқладилар. Булар Норин вилояти Норин туманида истиқомат қилувчи Назира Жумагулова (1972 йилда туғилган), Интизор Сарсинбекова (1994) ва Шоира Тўхтақуловалар (1956) бўлиб чиқди.

Юқорида номлари кўрсатилган қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: