Ўзбек куч тизимлари Фарғона давлат университетига киришда қатор қонунбузарликларни аниқладилар

Дата: 15:16, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Миллий хавсизлик хизмати тезкор ходимлари Фарғона давлат университетига (ФДУ) ноқонуний киришга уриниш билан боғлиқ бир неча қонунбузарлик ҳолатларини аниқладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фарғона шаҳридаги Эзгулик кўчасидаги тадбирлар доирасида М.Зарипов тарафидан ташкил этилган “бункер” аниқланди. Бу ерда тарих, инглиз тили, ўзбек тили, адабиёти, бўйича 13 ўқитувчи бўлиб, улар уяли телефонлар орқали абитуриентларга тестларни ечишда ёрдам бермоқчи бўлишган. Уйни кўздан кечиришда 35 уяли телефон, 8 ноутбук, 2 принтер, $1,6 минг ва 1,5 млн сўм топилди.

“Имтиҳонларни топширишда хужжатларни қалбакилаштириш билан боғлиқ қатор қонунбузарликларнинг олди олинди. Хусусан, Н.М номли шахс абитуриент А.О ўрнига университетга киришга урингани аниқланди. Текширувда ФДУ физика кафедраси ўқитувчиси Ҳасанбой Қодиров абитуриентнинг ДТМ ўтиш хужжатини  қалбакилаштиргани ва Н.М.ни тестга жалб қилгани аниқланди”, - дейилади куч тизими хабарида.

Бундан ташқари, ФДУ “Доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш технологияси” факультетига тестлар доирасида ДТМ ўтиш хужжатини қалбакилаштириш орқали абитуриентлар ўрнига тест имтиҳони топширмоқчи бўлган 9 киши аниқланди.

“Хужжатларни қалбакилаштириш ва ушбу шахсларнинг аудиторияга ўтишида шароит яратишда университет ўқитувчилари қатнашгани аниқланди. Текширувда аниқланган ва Б.Ахтамов, Б.Бердиқулов, Р.Мамадаминов ва бошқалар номга берилган  қалбаки ДТМ ўтиш хужжатлари олиб қўйилди”, - дейилади хабарда.

Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти ушбу фактлар юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 228 моддаси (Хужжат, штамп, муҳр, бланкларни қалбакилаштириш, уларни сотиш ва фойдаланиш) жиноий иш очди. Тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: