Ўзбек куч тизимлари Фарғонада давлат органлари билан масалаларни “ҳал қилувчи” икки фирибгарни қўлга олишди
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Яқинда Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Фарғонада пул эвазига давлат органлари билан масалаларни “ҳал қилувчи” икки фирибгарни қўлга олишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, МХХ пул эвазига мижознинг суд билан боғлиқ ишини ҳал қилишга ваъда берган адвокат Нигора Зухриддиновани қўлга олди.
“Ҳаммаси 2014 йилда бошланиб, ўшанда Нигора Зухриддинова фуқаро Қурбоновга унинг суддаги масаласини ҳал этишга ваъда беради. Ўшандан бери у мижозидан $7 минг ундирган. Аммо вақт ўтишига қарамасдан масала ҳал бўлмаган. Қурбонов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона шаҳар ва вилоят судлари қарорларидан норози бўлган ва Олий судга шикоят этишга қарор қилган”, - дейилади куч тизими хабарида.
Адвокат Зухриддинова бу сафар ҳам ёрдам бериш баҳонасида аризачидан $200 олади. Яна бир неча кун ўтиб масали Олий судда ҳал қилмоқчилигини айтиб, яна 2 млн сўм ва $3 минг талаб қилади. Нима қилишни билмай қолган Қурбонов органларга мурожаат қилишга мажбур бўлади.
МХХ Фарғона вилоят бошқармаси ўтказган тадбирлар натижасида аёл юқоридаги суммани олишда далиллар билан бирга қўлга олинади. Ҳозир Нигора Зухриддиновага нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноий иш очилган.
Фарғона вилоятида яшовчи Данғара тумани Давлат кадастр хизмати ходими Шербек Пирматов фуқаро Отақўзиевга гўё туман ички ишлар органлари ўтказаётган тергов ҳаракатларини тўхтатишга ёрдам беришга ваъда бериб, ундан $1,5 талаб қилади. Фирибгар юқоридаги суммани олишда далиллар билан бирга ушланди.
Мазкур факт юзасидан Пирматовга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноий иш очилди.