Ўзбек куч тизимлари Қирғизистон билан чегарада контрабандани олиб ўтишга уриниш ҳолатларига чек қўйдилар

Дата: 16:09, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Фарғона вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси ҳарбийлари билан биргаликда август бошида Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасида бир неча чегарани бузиш ҳолатларининг олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2 ва 6 августда ҳарбийлар “Кураш-2” (Қувасой) ва “Водил” участкасидаги чегара пунктларида чегарани Қирғизистондан ноқонуний кесиб ўтишга уринган 6 кишини қўлга олдилар”, - дейилади МХХ хабарида.

Биринчи ҳолатда қоидабузарлар 14 телевизорни ташлаган ҳолда қўшни ҳудудга яшириндилар. Икккинчисида чегарачилар рангли металллар контрабандаси билан шуғулланган Ш.Солиев ва И.Уразалиевларни қўлга олишга муваффақ бўлдилар. Улардан қиймати 1,4 млн сўмлик 280 кг мис олиб қўйилди.

“Полмон” чегара пости ҳудудида Қувасойда яшовчи К.Маткаримов Herbalife фирмасининг 208 млн сўмлик маҳсулотини олиб киришга уринишда ушланди”, - деб таъкидлади куч тизими вакили.

Бундан ташқари, рейдлар доирасида чегарачилар Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасида - Қувасой шаҳри ва Фарғона тумани ҳудудида контрабанда товарлари партияларини топдилар.

Хусусан, С.Ҳожиев, М.Раҳмонова, У.Машарипова ва Э.Қурбоноваларнинг участкасидан 8,8 млн сўмлик 1100 хўжалик товарлари, 6 млн сўмлик 6 “Ясин”  телевизори, 3960 лампочка топилди. Буларнинг бари Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган.

Ҳозирда тегишли органлар аниқланган фактлар бўйича тергов тадбирлари олиб бормоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: