Ўзбек куч тизимлари Қирғизистондан олиб келинаётган наркотиклар партиясини тўхтатиб қолдилар
Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекиситон ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари Қирғизистондан олиб келинаётган наркотик моддалар партиясини тўхтатиб қолдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Андижон вилоятининг Марҳамат туманида, ўзбек-қирғиз чегараси яқинида “Қорабоғиш” фуқаролар йиғини “Ипакчи” қишлоғида истиқомат қилувчи 54 ёшли Шуҳрат Тоиров қўлга олинди. У томонидан бошқарилаётган “Т-28” тракторини кўздан кечиришда 1,5 килограмм гашиш яшириб қўйилгани маълум бўлди. Қўлга олинган шахснинг ўзи тан олишига кўра, наркотиклар Қирғизистонлик ҳамтовоқлари томонидан етказиб берилган бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун мўлжалланган бўлган”, - деб таъкидлади куч тизимидаги манба.
Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши очилган.