Ўзбек куч тизимлари халқаро қўнғироқлар учун ноқонуний GSM-шлюзни аниқладилар

Дата: 15:39, 07-07-2017.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – МХХ тезкор ходимлари Тошкентнинг Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида GSM-шлюз ёрдамида халқаро телефон алоқаларини ўтказиш бўйича ноқонуний пункт ташкил этган 42 ёшли Алижон Одиловни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

“Қўлга олишда хонадондан ноқонуний  телефон алоқасида фойдаланилган 48 разъемга эга бўлган икки GSM-шлюз, битта компьютер техникаси мажмуи, 48 антенна ва бошқалар олиб қўйилди. Бошланғич баҳоларга кўра, келтирилган зарар 20 миллион сўмдан ошган”, - деб айтилади куч тизими хабарида.

Одиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши очилди. Тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, GSM-шлюзлар халқаро қўнғироқларни тармоқ ичида қўнғироқларга айлантиради, бу эса телефон музокаралари харажатларини анча қисқартиради. GSM-шлюз орқали сўзлашувлар алоқа операторларининг минимал тармоқ ичи ва корпоратив тарифлари бўйича баҳоланади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: