Ўзбек куч тизимлари ходимлари талабалардан пул таъма қилаётган ўқитувчиларни қўлга олдилар

Дата: 14:21, 20-10-2017.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида (СамҚХИ) амал қилган ноқонуний схемани фош қилиш бўйича махсус операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олинган маълумотларга кўра, СамҚХИ “Ветеринария” факултети декани Камолиддин Ўроқов ушбу ОТМ ўқитувчилари Холмурот Раҳимов, Ҳасанбой Эсонов ва Шерқўзи Азимовлар билан тил бириктирган ҳолда ноқонуний пул ундириш схемасини ишлаб чиққанлар.

Институт ходимлари ўқишдан ҳайдаш билан таҳдид қилиб, гўё кириш синов имтиҳонларида илгари кўрсатилган ёрдам учун талабалар ва уларнинг қариндошларидан пул ундиришга ҳаракат қилганлар.

Хусусан, деканнинг ўринбосари “Ветеринария” факултетининг ўқитувчисидан $7 минг таъма қилган. У эса ўз навбатида пулни гўё институтга киришда кўрсатган ёрдами учун учта биринчи курс талабаларидан олиши керак бўлган”, - дейилади куч тизими хабарида.

Тезкор ходимлар К.Ўроқов, Х.Раҳимов, Х.Эсонов ва Ш.Азимовларни ундирилаётган пулларни олиш пайтида далиллар билан биргаликда қўлга олдилар.

Самарқанд вилояти прокуратураси юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165 моддаси бўйича иш қўзғатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: