Ўзбек куч тизимлари контрабанда патронлар партиясини олиб қўйдилар

Дата: 10:25, 26-11-2015.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари ўзбек-қозоқ чегарасининг “Яллама” назорат пунктида ҳарбий патронлар олиб ўтишга уринган Қозоғистон фуқаросини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат куч тизимларидаги манбага асосланган ҳолда.

“Қозоғистон фуқароси, Махтаарал туманида яшовчи Райимбек Оркен давлат рақами 094 LEA 13 бўлган ВАЗ-21144 автомашинаси салонида 5,45 мм калибридаги ҳарбий патронларни олиб ўтишга уринган чоғида қўлга олинди”, - деб таъкидлади манба.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилди, тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: