Ўзбек куч тизимлари коррупцион битимларда воситачини қўлга олдилар

Дата: 17:04, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – МХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси оператив ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вакиллари билан биргаликда Қарши шаҳрида “Аскар Анварович ҳимояси” адвокатлик бюроси адвокати бўлиб ишловчи Деҳқонобод туманидан бўлган Асқар Хайдаровни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олинган маълумотларга кўра, у хизмат мавқеъини суиистеъмол қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд ва манфаатдор тарафлар ўртасидаги коррупцион битимларда доимий равишда воситачилик қилиб келган”, - дея таъкидланади МХХ хабарида.

Хайдаров фуқаро “Ж.А”дан унинг Жиноят ишлари бўйича Китоб туман суди томонидан Жиноят кодексининг 104 (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) ва 277 (безорилик) моддалари бўйича айбланаётган ўғлига жиноий иш доирасида енгилроқ жазо тайинлашга кўмак бериш эвазига $2 минг олаётган пайтида ашёвий далил билан бирга қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валюта жиноятларига қарши кураш бўйича  Қашқадарё вилояти департаменти А.Хайдаровга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғади, тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: