Ўзбек куч тизимлари Наманганда икки фирибгарлик фактини фош қилдилар

Дата: 17:31, 14-08-2017.

Наманган. 14 август. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вакиллари Наманган вилоятида бирданига иккита фирибгарлик ҳолатини аниқладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фуқаро Б.Ш. аризаси асосида махсус тезкор гуруҳ тузилиб, у 38 ёшли Элмурод Ҳошимов ва унинг шериги 42 ёшли Равшан Солиевни $1,3 минг олаётган пайтда қўлга олди. Норин туманида яшовчи ушбу икки ишсиз шахс Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари тизимига ишга киритиб қўйишда ёрдамни ваъда қилиб, одамлардан пул ундирмоқчи бўлганлар”, - дейилади куч тизими хабарида.

Иккинчи ҳолатни текшириш давомида куч тизими ходимлари Поп туманида истиқомат қилувчи, Давлат божхона қўмитаси Наманган вилояти бўйича бошқармасининг собиқ ходими Миролим Дўсматовни қўлга олдилар.

“Гумонланувчи фуқаро “А.Н.”дан ундирмоқчи бўлган $2 мингдан $1 мингни олаётган пайтда қўлга олинди. У Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида танишлари ёрдамида 2015 йил июл ойида Санкт-Петербургда “А.Н.”дан 400 минг россия рублини ўғирлаган 36 ёшли фуқаро “К.М.”ни жавобгарликка тортишда кўмак беришга ваъда берган”, - деб таъкидлади МХХ хабарида.

Прокуратура органлари Элмурод Ҳошимов, Равшан Солиев, Миролим Дўсматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатди. Тергов давомида жиноятда гумонланувчиларнинг бошқа шерикларини аниқлаш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: