Ўзбек куч тизимлари наркосотувчилар тўдасини қўлга олдилар

Дата: 15:00, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон махсус хизматлари Самарқанд вилоятида наркотиклар сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жиноий гуруҳга 12 киши кирган бўлиб, улар Ургут ва Самарқанд туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида истиқомат қилганлар. Гуруҳга Ургут туманида яшовчи 46 ёшли Фарход Хурсандов бошчилик қилган. Ушбу иш доирасида Ўзбекистон махсус хизматлари 10 килограмм афюн моддасини ноқонуний айланмадан олиб қўйдилар”, - деб таъкидлади куч тизимларидаги манба.

Гуруҳ аъзоларидан бири – 25 ёшли Дилмурод Абдуллаев Тожикистондан 10 килограмм атрофида наркотикларни олиб келиб, яшаш жойига яширган. Сўнгра Тошкентга харидор ахтириб кетган. У қўлга олинганидан сўнг турар жойи тинтув қилинганда 4 килограмм 900 грамм афюн яшириб қўйилгани аниқланди.

Шунингдек, унинг 30 ёшли Исроил Раҳимов исмли шериги ҳам қўлга олинди. Унинг  уйидаги яширин жойдан Тожикистондан келтирилган 3 килограмм 880 грамм афюн моддаси топилди.

 Ушбу фактлар юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят ишлари очилди, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: