Ўзбек куч тизимлари ОТМга кириш учун пул ундираётган фирибгарларни қўлга олди

Дата: 16:30, 08-11-2017.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Миллий ҳавфсизлик хизмати тезкор ходимлари вилоятлардан биридаги олий ўқув юртига ўқишга киритиш учун пул ундириш бўйича фирибгарлик схемасини фош қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олинган маълумотга кўра, фуқаро Ш.Ф.га Жиззах вилоятида яшовчи 47 ёшли вақтинчалик ишсиз Искандар Тошбоев мурожаат қилиб, унинг қизини Чирчиқ давлат педагогика институтига ўқишга киришга ёрдам беришни таклиф қилади.

“Эркак ўзининг воситачилик хизматлари учун $5 минг талаб қилади, унинг $3 минги аванс сифатида топширилиши керак эди. Шунингдек Тошбоев қизнинг паспортини нусхаси, тест марказидан олинган баллар ҳақидаги маълумотномани сўрайди. Унинг сўзларига кўра, у ҳужжатларни гўё Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги танишларига топшириши керак бўлган”, - дейилади куч тизими хабарида.

МХХ ходимлари Тошбоевни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги “Сафари” ресторани ёнида $3 минг олган пайтида далиллар билан бирга қўлга олишди.

Эркак сўроқ пайтида айбини тан олди. Унинг сўзларига кўра, у пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлашни режалаштирган. Айни пайтда ҳибсга олинган шахс ўқишга киритишда унга ушбу ОТМнинг Ҳайитбой исмли ўқитувчиси ёрдам беришини хабар қилди.

“Кейинчалик Чирчиқда $3 минг ва қизнинг паспорт нусхасини олишда Жиззах вилоятидан бўлган Чирчиқ давлат педагогика институтининг 55 ёшли доценти Ҳайитбой Султонов қўлга олинди. Сўроқ давомида у ўз айбига иқрор бўлди ва бу ишни шахсий бойиш учун қилганини билдирди”, - деб ҳикоя қилади МХХ ходими.

Айни пайтда доцент жабрланувчининг қизини институтга киритиш учун ҳеч нима қилишни мўлжалламаган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент жиноят ишининг фигурантларига нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (пора) моддалари бўйича иш қўзғатди. Терговда уларнинг эҳтимолий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: