Ўзбек куч тизимлари Қозоғистонга наркотиклар транзити билан шуғулланган жиноий груҳни қўлга олди

Дата: 17:09, 25-06-2015.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари Тожикистондан Қозоғистонга Ўзбекистон ҳудуди орқали наркотиклар ташиш билан шуғулланган жиноий гуруҳни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Уч босқичли операция давомида оператив ходимлар гуруҳнинг 11 аъзосини қўлга олиб, улардан 6 кгдан ошиқ наркотикларни олиб қўйдилар. Жихззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги оператив чоралар натижасида бир килограммдан зиёд наркотикларни ташиб кетаётган фуқаро Ф.Холиқова ва унинг қизи О.Назаровалар қўлга олинди. Улар молни Қозоғистондаги харидорга етказишни режалаштирилгани маълум бўлди. Тез орада уларнинг ҳамтовоқлари Ш.Равшанов ва Ж.Махмадуллаевлар ҳам қўлга олинди. Уларда тегишли “ВАЗ-2106” автомобилининг газ баллони ичидан умумий оғирлиги 3,5 кг бўлган 12 опиум ўрамлари чиқди”, – деб таъкидланади МХХ хабарида.

Мирзачўл туманидаги операция доирасида фуқаро К.Меликуловадан 2 кг опиум олиб, уни хорижий харидорга беришга уринган Ш.Усмонова ҳам қўлга олинди.

Оператив тергов ҳаракатлари доирасида контрабанда ташкилотчиси, наркотикларни қабул қилиб олиши керак бўлган Қозоғистонннинг Еттсой туманида истиқомат қилувчи Б.Асилбеков, унинг шериги, Мирзачўл туманидаги Гагарин қишлоқчасида яшовчи Д.Мелиқулов ҳам ушланди. Б.Асилбековнинг ёнидан пистолет ва унга 7 патрон ҳам топилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: