Ўзбек куч тизимлари Самарқанд тунги клубларида рейдлар ўтказдилар

Дата: 13:28, 07-08-2015.

Самарқанд. 7 август. ЎзТАГ – 1 августдан 2 августга ўтар кечаси Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва солиқ органлари томонидан ИИВ махсус бўлинмаси кўмагида Самарқанддаги қатор тунги клубларида рейдлар ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Барча тунги клубларда “параллел бухгалтерия” дафтарлари олиб қўйилиб, уларнинг айланмалари 250 млн сўмдан ошиқни ташкил этганлиги аниқланди. Қиймати 30 млн сўмдан ошиқ контрафакт алкогол, тамаки маҳсулотлари ва чекиш учун аралашмалар, 6 млн сўм ва $3300дан ошиқ пул маблағлари олиб қўйилди. Рейд якунлари бўйича ШИИБга 400 атрофида киши олиб келинган”, – деб таъкидлашди Самарқанд ШИИБда.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича Ўзбекистон ДЖиноят кодексининг қатор моддалари доирасида жиноят ишлари очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

$1 = 2580,19 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: