Ўзбек куч тизимлари Тошкент ОТМда жойларни сотаётган икки фирибгар аёлни қўлга олдилар

Дата: 15:06, 15-06-2017.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг оператив ходимлари пойтахт кафеларидан бирида валюта эвазига Тошкентнинг етакчи ОТМга киришни ташкил қилишни таклиф этаётган икки фирибгар аёлни ашёвий далиллар билан қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

Муқаддам судланган Мухайё Назирова ва унинг шериги Вилоят Худойбердиевалар ундираётган пулнинг бир қисми бўлган $32 мингни олаётган пайтида қўлга тушди.

“Аёллар икки абитуриентни Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетига киритишга ваъда беришган. Бунинг эвазига улар навбати билан $32 минг ва $15 минг талаб қилишган. Пулларнинг бир қисми гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Давлат тест маркази ходимларига берилиши керак бўлган”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Бундан ташқари, фирибгар аёллардан бири куч тизимидаги алоқалари орқали  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибидаги ОТМ муаммосиз ўқишга кирита олишини айтиб берган.

Бош прокуратура М.Назирова ва В.Худойбердиеваларга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича иш қўзғади. Ҳозирда уларнинг жиноий фаолиятидан жабр кўрган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: