Ўзбек куч тизимлари Тошкент ва Хоразмда валюта сотувчиларни қўлга олдилар

Дата: 16:53, 06-10-2017.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – “Қора бозор”га қарши кураш доирасида Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ва ИИББ билан биргаликда йирик валюта савдогарини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Натижада 36 ёшли Дилмурод Азизов томонидан 12 минг долларни 97,8 млн сўмга ноқонуний равишда сотишга уринишнинг олди олинди. Ноқонуний битим Яккасарой туманида Биринчи нотариал идора олдида бўлиб ўтиши керак эди”, - дея қайд этилади куч тизими хабарида.

Бошқа бир рейдни Миллий хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бўлими ходимлари томонидан Қўшкўпир туманидаги амалга оширдилар. Бу ерда Шовот туманида яшовчи Сафарбой Нуржонов $5800ни 46,8 млн сўмга ноқонуний равишда сотиб олишга уриниш чоғида ушланди.

Нуржоновни тинтув қилиш пайтида унинг ёнидан $850, 56 минг қозоқ тангаси, 1500 рус рубли ва 53 минг сўм топилиб, ашёий далил сифатида олиб қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Д.Азизов ва С.Нуржоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси (валютани қонунга хилоф равишда сотиб олиш ёки сотиш) бўйича иш қўзғади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: