Ўзбек куч тизимлари Тошкент ва Сурхандарё вилоятларида валютачиларга қарши қатор рейдлар ўтказдилар

Дата: 14:52, 16-11-2017.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Яқинда Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ИИВ ходимлари билан биргаликда навбатдаги валютачиларни қўлга олиш бўйича махсус операциялар ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида $6,5 мингни 52 млн сўмга сотиш пайтида ноқонуний валюта алмаштириш ишлари билан доимий равишда шуғулланган 50 ёшли Ровшан Аҳмедов қўлга олинди. Қўлга олинган шахснинг ёнидан яна 3,2 млн сўм топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.

 Терговгача тадбирлар доирасида Аҳмедов олдин ҳам жорий йил февралда валютани сотиб олганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилгани аниқланди.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани “Тамаддум” маҳалласида Шайдулла Абдураҳмонов ва Шерзод Эшмуродовларни мижоздан $4 мингни 32,1 млн сўмга сотиб олиш пайтида далиллар билан бирга қўлга туширди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ушбу иш фигуратларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қийматларини ноқонуний сотиб олиш ва сотиш) бўйича иш қўзғатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: