Ўзбек куч тизимлари Тожикистондан келаётган поезддан наркотиклар партиясини топдилар

Дата: 11:27, 21-12-2015.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 19 декабрда “Бекобод-темирйўл” ўтиш пунктида ўзбек чегарачилари Хўжанд-Арис йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 2003 сонли юк поездини текширишда йирик наркотиклар партиясини топиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Уч ярим вагонларнинг бурчак устунларида узунлиги 50 смдан 1 метргача бўлган қувурчалар шаклида скотч билан ўралган 33,2 кг наркотик моддалар топиб олинди. Ҳозирда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тегишли тергов тадбирлари олиб борилмоқда”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.

Ўзбек томони маълумотларига кўра, ушбу ҳодисанинг асосий сабаби Тожикистоннинг чегара хизмати ҳарбийлари ва “Нов-т/й” ўтиш пункти божхона ходимларининг текшириш тадбирларига етарлича диққат билан қарамаганлигидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: