Ўзбек куч тизимлари Тожикистондан кириб келаётган 50 кг наркотикларни тўхтатиб қолдилар

Дата: 14:18, 17-06-2015.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Яқинда ўзбек чегара наряди Тожикистондан олиб келинаётган наркотик моддаларнинг навбатдаги партиясини тўхтатиб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси (МХХ ДЧҚҚ) расмий хабарига асосланган ҳолда.

“Ўзбек чегарачилари Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Қўзибек аҳоли пунктида умумий оғирлиги 50 кг бўлган йирик наркотик модалар партиясини қўлга туширдилар. Юқоридаги аҳоли пункти Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панджикент тумани Саразм жамоати тўғрисида жойлашган”, – деб таъкидланади МХХ ДЧҚҚ хабарида.

Операция давомида чегарачилар Тожикистон фуқароси бўлган бир чегара бузувчини ҳам ушладилар. Иккинчи қоидабузар қўшни давлат ҳудудига яширинди.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилди. Тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бу Тожикистондан йирик наркотиклар партиясини олиб қириш билан боғлиқ иккинчи ҳолат. 9 июнда МХХ хизмати ходимлари оғирлиги 50 кгдан ошиқ бўлган героин олиб ўтишга уринган наркокурьерларни қўлга олган эдилар. Мазкур партия Тожикистондан Қозоғистон орқали Россияга олиб кетилаётган бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: