Ўзбек куч тизимлари Тожикистондан наркотиклар контрабандасининг олдини олдилар

Дата: 15:17, 11-03-2016.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари Ўзбекистонга Тожикистондан навбатдаги наркотиклар партиясини олиб киришга уринишнинг олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасидаги манбага асосланган ҳолда.

“2016 йилнинг 9 мартида Тошкент вилояти Бекобод тумани Цементчи аҳоли пункта ёнида Ўзбекистон чегарачилари томонидан Тожикистондан навбатдаги наркотиклар партиясини олиб киришга уринишнинг олди олинди. Наркотик моддаларнинг оғирлиги 3 кгдан зиёд”, - деб таъкидлади манба.

Натижада давлат чегарасини бузган Қирғиз Республикаси Чуй вилоятида яшовчи Ж.Назиров қўлга олинди.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: