Ўзбек куч тизимлари Тожикистонлик наркокурьерни қўлга олдилар

Дата: 15:24, 16-06-2016.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари Тожикистондан наркотиклар партиясини олиб киришга уринишга чек қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“12 июнда Қўқонга киришда “Водий-7” постида Қўқон шаҳрида яшовчи 44 ёшли Рустам Шодиев бошқарган Матиз автомашинаси тўхтатилди. Автомобил йўловчиси бўлган Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара шаҳрида истиқомат қилган 56 ёшли Ҳалил Обидовни текширишда 923 грамм оқ рангли кукунсимон модда топилди. Экспертиза унинг героинлигини аниқлади”, - деб таъкидлади куч тизимидаги манба.

Тушунтирилишича, Обидов тожик-қирғиз чегарасини наркотиклар юки билан биргаликда Исфара туманидаги Лаккон қишлоғида кесиб ўтган. Кейин у ўзбек-қирғиз чегарасининг кам назорат қилинадиган участкалари бўйлаб ҳаракатланиб, Фарғона вилоятининг Қувасой тумани ҳудудига ўтган.

Тожикистон фуқароси Ҳалил Обидовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223 (Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириш), 246 моддаси 2 қисми (Контрабанда), ва 273 моддаси 5 қисми (Наркотик моддалар ва психотроп моддаларни сотиш ниятида ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) бўйича жиноят иши очилди. Тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: