Ўзбек куч тизимлари Тожикистонни чегара шартномаларини бажармасликда айблади

Дата: 11:58, 20-08-2014.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Тожикистон ушбу мамлакат чегара комиссари томонидан ўзбек-тожик давлат чегарасининг бузилишига йўл қўймаслик, ва, айниқса, черага яқинида подаларни боқмасликка доир олган мажбуриятларини бажармаяпти, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“2014 йилнинг июлида Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз йўналишида Ўзбекистон чегарачилари Ўзбекистон ҳудудига навбатдаги бор ўтган 25 от ва 18 бош қорамолни ушладилар. 2014 йилнинг 18 августида Ўзбекистоннинг Шахрисабз йўналиши ва Тожикистоннинг Панжикент тумани чегара вакилларининг учрашуви ўтказилди. Учрашув доирасида тожик томонига Ўзбекистон ҳудудида ушланган юқоридаги от ва қорамоллар топширилди”, - дейилади МХХ хабарида.

Учрашув давомида тожик томонига Тожикистон чегара олди ҳудуди аҳолисига ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида мол боқишга йўл қўймасликка доир тушунтириш-профилактика ишлари ўтказиш зарурияти тушунтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: